Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Украина клуби ҳарбий ходимни урган футболчи билан шартномани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Украинанинг “Колос” клуби ўз футболчиси Даниил Колесник билан шартномани бекор қилди. Бунга спортчининг ҳудудий ҳарбий сафарбарлик маркази ходимига қўл кўтаргани акс этган видео сабаб бўлган. Бу ҳақда Риа Новости нашти хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда ҳарбий кийимдаги шахслар бир эркакни мажбуран автомобильга ўтқазмоқчи бўлаётгани, футболчи эса уни ҳимоя қилишга урингани кўринган. Жанжал давомида Колесник ҳарбийлардан бирининг юз қисмига мушт туширган. Қизиғи шундаки, спортчи ушбу можаро видеосини дастлаб ўзининг саҳифасига жойлаган, бироқ шов-шув кўтарилгач, уни ўчириб ташлаган.

Клуб раҳбарияти мазкур ҳолатга кескин муносабат билдирди. Расмий баёнотда айтилишича, футболчи дарҳол машғулотлардан четлатилган ва ўша куннинг ўзидаёқ “Колос-2” жамоаси таркибидан расман ҳайдалган.

Маълумот учун, Колесник жорий мавсумда клубнинг фарм-жамоаси сафида ўйнаётган эди. У жамоа таркибида 16 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:47, 18.02.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.