Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Мбаппе Винисиуснинг ҳақоратланишини оқлаётганларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Винисиус Жуниорга нисбатан қилинган ирқий ҳақоратларга муносабат билдирди.

Бразилиялик футболчининг сўзларига кўра, Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда «Бенфика» аъзоси Жанлука Престианни уни ирқий камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган. «Қаймоқранглилар» форварди бу ҳақда ҳакамга маълум қилди — энди УЕФА ушбу ҳолатни текшириши лозим.

«Винисиус илгари ҳаётида одамларни провокация қилганми? Эҳтимол. Хатоларга йўл қўйганми? Бўлиши мумкин. Лекин у бундай муносабатга ҳеч қачон лойиқ эмас. Ушбу ҳақоратларни провокацияларга нисбатан лойиқ жавоб деб ҳисоблайдиган инсонларни тушунмайман. Менимча, бундай гапларни фақат ўзлари ҳеч қачон ирқий ҳақоратларга дуч келмаган одамларгина айтиши мумкин», — дея Мбаппенинг сўзларини «Madrid Zone» нашри келтирмоқда.

Баҳс «Реал»нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди, ягона гол муаллифи эса айнан Винисиус бўлди.

Киритилди: 12:43, 18.02.2026.
Ўқилди: 886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.