Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Раҳим Стерлинг ёздаёқ АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Фейеноорд» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

«Sports Boom» берган маълумотларга кўра, шу ёзда «Астон Вилла» ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқишлари мумкин. Агар Стерлинг Нидерландияда муваффақиятли ҳаракат қилса, ҳар икки жамоа кейинги мавсум бошланишидан аввал футболчининг трансферини эркин агент сифатида расмийлаштиришга ҳаракат қилиб кўриши эҳтимол.

Раҳим Стерлинг «Фейеноорд» билан 2026 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолаган. Ҳозирги вақтда футболчи виза билан боғлиқ муаммолар сабабли Нидерландия клубида майдонга туша олмаяпти. Шунингдек, ҳужумчи ўз фаолияти давомида «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Челси» ва «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган. «Transfermarkt» портали Стерлингнинг нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:00, 18.02.2026.
Ўқилди: 1275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.