Кириш Регистрация

Кркич «Барселона»нинг инқирози ҳақида: «Муаммо иштиёқда эмас...»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» собиқ футболчиси Боян Кркич жамоанинг муаммолари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

«Кўк-анорранглилар» охирги икки ўйинда мағлубиятга учрашди: аввалига Ханс-Дитер Флик шогирдлари Испания Кубогида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига йирик ҳисобда (0:4) имкониятни бой берди, кейин эса Ла Лигада кутилмаганда «Жирона»дан енгилди (1:2).

«Мен футболчиларда иштиёқ билан боғлиқ муаммони кўрмаяпман, аммо ҳимояда қандай ҳаракат қилиш кераклигини билиш лозим. Мисол тариқасида доим курашга тайёр турадиган Фермин Лопесни келтириш мумкин, бироқ яккама-якка дуэлларда бу (ортиқча иштиёқ) жамоага қарши ишлаб қолиши мумкин», – деди «Барселона» спорт раҳбариятида фаолият юритаётган Кркич «Que T'hi Jugues» нашрига берган интервьюсида.

22 февраль куни Каталония гранди ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади.

Киритилди: 13:06, 18.02.2026.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик