Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Доннарумма Эдерсон билан муносабатлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жамоадаги ўзидан аввалги посбон Эдерсон ҳақида фикр билдирди.

Италиялик футболчи жорий мавсум бошида бразилиялик дарвозабоннинг ўрнига сотиб олинган эди. Эдерсон эса Хосеп Гвардиола жамоасидаги саккиз йиллик фаолиятидан сўнг Туркиянинг "Фенербахче" клубига кўчиб ўтди.

"Мен Эдерсон билан алоқада бўлиб турибман. У менга омад тилади ва мен ундан бундай хабар олганимдан жуда хурсанд бўлдим. Жамоанинг собиқ дарвозабони сизни қўллаб-қувватлаши доимо ёқимли. Биз тез-тез гаплашиб турамиз, муносабатларимиз яхши.

Эдерсон "Манчестер Сити" учун жуда муҳим эди. Менимча, биз у билан бутунлай бошқачамиз. У оёқ билан жуда яхши ўйнайди. Мен ҳам бу борада ёмон эмасман, лекин унинг ўйинида бу сифат асосий ўрин тутарди", — дея Доннарумманинг сўзларини "City Report" келтирмоқда.

21 февраль куни "Манчестер Сити" Премьер-лига доирасида "Ньюкасл" билан тўқнаш келади.

Киритилди: 16:11, 18.02.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик