Кириш Регистрация

Гордон — Чемпионлар лигасида бир мавсумда 10+ гол урган тарихдаги иккинчи инглиз

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" вингери Энтони Гордон Чемпионлар лигасида "Қарабоғ"га қарши ўйинда покер қайд этди (6:1).

24 ёшли футболчи чоршанба куни плей-офф саралаш босқичи доирасида ўтган баҳснинг 3-, 32-, 33- ва 45-дақиқаларида гол урди. Энди унинг жорий мусобақадаги голлари сони ўнтага етди.

Opta маълумотига кўра, Гордон Чемпионлар лигасида бир мавсумда икки хонали голлар кўрсаткичига эришган тарихдаги атиги иккинчи инглизга айланди. Биринчи бўлиб бу натижани Харри Кейн 2024/25 мавсумида қайд этган (11 гол).

Энтони Гордон жорий мавсум Чемпионлар лигаси тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва фақат Килиан Мбаппедан (13) ортда қолмоқда.

Киритилди: 03:58, 19.02.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик