Кириш Регистрация

Эспозито "Интер" тарихига кирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Будё-Глимт»га қарши ўйинда (1:3) рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Италиялик футболчи 32-дақиқада гол уриб, таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Opta маълумотларига кўра, Эспозито 20 ёш-у 235 кунлигида Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол урган «нерадзуррилар» тарихидаги энг ёш иккинчи футболчига айланди. Бу борада у фақат машҳур собиқ ҳужумчи Обафеми Мартинсдан ортда қолмоқда.

Киритилди: 03:59, 19.02.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик