Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Гётце «Айнтрахт»да қолиши мумкин, аммо битта шарт билан

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби 33 ёшли ярим ҳимоячиси Марио Гётце «бургутлар» билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, аввалроқ тўхтаб қолган музокаралар март ойидан кечиктирилмаган ҳолда қайта тикланади.

«Ҳозирги вақтда барча аломатлар, ҳатто Альберт Риера бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ҳам, шартнома узайтирилишига ишора қилмоқда. Гётце Франкфуртда қолиш истагида, бироқ 33 ёшли футболчи маошининг камайишига рози бўлишига тўғри келади», — деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, Гётце жорий мавсумда «Айнтрахт» сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Марионинг клуб билан амалдаги келишуви шу мавсум охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 22:28, 19.02.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.