Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Тедеско: «Ноттингем» бизни прессинг билан қийнаб қўйди»

Баҳо:
+ | -

Европа Лигаси плей-офф босқичининг дастлабки ўтиш ўйинида Истанбулнинг «Фенербахче» клуби «Ноттингем Форест»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Туркия клуби устози Доменико Тедеско ушбу натижа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Рақиб ажойиб футбол кўрсатди. Улар майдон бўйлаб жуда тез ҳаракат қилишди. Ташаббусни қўлга олиш ва ўз ўйинимизни ўтказиш биз учун қийин кечди. Дастлабки ярим соат ичида «Ноттингем» яхши прессинг уюштирди, биз эса уларни зарарсизлантира олмадик», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

«Ноттингем Форест» ва «Фенербахче» ўртасидаги жавоб учрашуви келаси ҳафта Англияда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 га белгиланган.

Киритилди: 11:20, 20.02.2026.
Ўқилди: 284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.