Кириш Регистрация

Самир Насри: «Моуриньо Винисиусга ақл ўргатмасин»

Баҳо:
+ | -

Франциялик собиқ футболчи Самир Насри «Реал Мадрид» юлдузи Винисиус Жуниорнинг голларини нишонлаш услубини ҳимоя қилиб чиқди ва бу борада Жозе Моуриньони танқид остига олди.

Насрининг таъкидлашича, футболчи майдондаги босимга қарамай гол урса, уни истаганча нишонлаши мумкин:

«Винисиусни ҳуштаклар билан қарши олишади — у эса ажойиб гол уради ва уни нишонлайди. Унинг бунга тўлақонли ҳаққи бор».

Шунингдек, Насри португалиялик мураббийнинг ўтмишдаги ҳиссиётларга бой ҳаракатларини эслатиб ўтди:

«Моуриньо ғалабани майдон бўйлаб югурган ҳолда нишонлаган, кунлардан бир кун эса голни нишонлаётганда Тьерри Анри каби тиззаларида 20 метр масофага сирпанганди. Кимга ва қандай нишонлашни ўргатиш унга эмас».

Киритилди: 17:10, 20.02.2026.
Ўқилди: 1634 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик