Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

ОКМК сербиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Олмалиқнинг ОКМК ФК жамоаси таркибни кучайтиришда давом этади. Сербиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Урош Койич билан расман шартнома имзоланди. Клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик келишуви «2+1» тизимида расмийлаштирилди.

22 ёшли янги футболчимиз асосан Сербия чемпионатларида тобланган бўлиб, фаолияти давомида «Боратс», «Инджия» ва «Лозница» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. У профессионал даражада жами 87 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Урош Койич профессионал фаолиятига қадар «Вождовац U-19» жамоаси сафида 33 та учрашувда иштирок этиб, 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Ушбу трансфер ОКМКнинг креатив чизиғини кучайтириш ҳамда ҳужумкор салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида амалга оширилди.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 20:04, 20.02.2026.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик