Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Лебёф «Марсель»да бош мураббийлар алмашинувига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва «Марсель» клубининг собиқ ҳимоячиси Франк Лебёф собиқ жамоасидаги мураббийлар алмашинуви юзасидан ўз фикрларини баён этди. Италиялик мутахассис Роберто Де Дзерби ўрнини сенегаллик мутахассис Хабиб Бейе эгаллади.

«Мен учун Хабибнинг тайинланиши — ижобий ечим. Сабаби, у клубни ва унинг ички тизими қандай ишлашини яхши билади. У муваффақиятга эриша оладими? Ҳар ҳолда, унда натижа қайд этиш учун барча зарур воситалар ва имкониятлар мавжуд. Унинг жамоага келгани қувонарли ҳол. «Марсель»нинг собиқ футболчисини бош мураббий сифатида кўриш ажойиб воқеа», — дея Лебёфнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда GFFN.

Маълумот ўрнида, Хабиб Бейе 2003 йилдан 2007 йилгача «Марсель» таркибида тўп сурган. Шунингдек, у фаолияти давомида «ПСЖ»нинг ўринбосарлар жамоаси, «Страсбург» (ушбу клуб билан Франция Кубоги соҳиби бўлган), «Астон Вилла», «Донкастер» ва «Ньюкасл» клубларида иштирок этган. «Ньюкасл» сафида бир маротаба мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Мураббийлик фаолияти давомида эса «Ред Стар» ва «Ницца» каби клубларда иш тажрибасига эга.

Киритилди: 02:25, 21.02.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [2753]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2721]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2521]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2189]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1831]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1814]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1676]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1593]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1455]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик