Кириш Регистрация

«Барселона» юлдузи Фликни ишонтира олмади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клубининг янги аъзоси Жоау Канселу ҳозирча жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликда ижобий таассурот қолдира олмаяпти.

Каталония гранди қишки трансфер ойнаси вақтида қанот ҳимоячисини Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан ижарага олган эди. Журналист Хуан Хименеснинг хабар беришича, португалиялик футболчи «кўк-анорранглилар» устозининг кутилмаларини оқламаяпти. Фликнинг «Жирона»га қарши баҳсда Жоау Канселу эмас, балки Жерар Мартинни майдонга тушириш ҳақидаги қарори немис мутахассиси 31 ёшли латералга унчалик ишонмаётганининг яна бир тасдиғи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Канселунинг ижара шартномаси мавсум якунига қадар мўлжалланган. Футболчи аввалроқ, 2023/24 йилги мавсумда ҳам «Барселона» шарафини ҳимоя қилган эди — ўшанда у «Манчестер Сити»дан ижарага олинганди.

Киритилди: 05:53, 21.02.2026.
Ўқилди: 4572 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик