Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

“Челси” янги титул ҳомий билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

“Челси” сунъий интеллект технологиялари соҳасида фаолият юритувчи IFS компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2028 йилга қадар амал қилади, бироқ мазкур ташкилот Лондон клубининг титул ҳомийси сифатида фақат 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар фаолият кўрсатади.

Саноат сунъий интеллекти учун дастурий таъминот етказиб берувчи компания логотипи “аристократлар”нинг эркаклар ва аёллар жамоалари либосларидан жой олади. Янги ҳомий номи туширилган либослардаги дебют ўйинлари Англия Премьер Лигасининг 27-тури доирасида бўлиб ўтади.

“Ушбу ҳамкорлик — илғор технологиялар имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳамда майдонда ва ундан ташқарида қилаётган барча ишларимизни яхшилаш учун сунъий интеллект салоҳиятини очиш орқали соҳада етакчиликни давом эттириш мақсадимизнинг тасдиғидир”, дейди клуб президенти Жейсон Ганнон.

“Челси” 2025/2026 йилги мавсумда Англия Премьер Лигасида титул ҳомийсисиз ҳаракат қилаётган ягона клуб эди. Three телекоммуникация компанияси билан шартнома 2023 йилда клубнинг собиқ эгаси Роман Абрамовичга қарши санкциялар туфайли бекор қилинган эди.

Шундан сўнг лондонликларнинг футболкалари олд қисмида Infinite Athlete спорт-технология компанияси ва Damac қурилиш компанияси логотиплари пайдо бўлди. BBC Спорт маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти навбатдаги узоқ муддатли титул ҳомийлик шартномасидан ҳар мавсумда тахминан 65 миллион фунт (74 миллион евро) ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Бугун, 21 февраль куни “Челси” АПЛнинг 27-тури доирасида ўз майдонида “Бёрнли”ни қабул қилади. Лиам Росенёр шогирдлари 44 очко жамғарган ҳолда чемпионат жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:30, 21.02.2026.
Ўқилди: 866 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик