Кириш Регистрация

Лига1. "Монако" "Ланс" билан ўйинда суперкамбэк амалга оширди

Баҳо:
+ | -

Франция Лиги 1нинг 23-тури доирасида "Ланс" ва "Монако" жамоалари ўртасида ҳақиқий "триллер" гувоҳига айландик. Сафарда ўйнаган монаколиклар 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин кутилмаган сценарий асосида кечди: дастлаб мезбонлар Одсонн Эдуард ва Флориан Товеннинг голлари эвазига икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишганди. Бироқ, иккинчи бўлимда "Монако" ақл бовар қилмас "камбэк" намойиш этди. Фоларин Балоган, Денис Закария ва Ансу Фатининг голлари меҳмонларга ғалаба тақдим этди.

Ушбу мағлубият "Ланс"нинг барча турнирлардаги тўрт ўйинлик ғалабали сериясини тўхтатди. Жамоа 52 очко билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда, бироқ иккинчи ўриндаги "ПСЖ"да (51 очко) битта захира ўйини мавжуд. "Монако" эса 34 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди.

Лига 1. 23-тур
21.02.2026 | 21:00
«Боллар-Делелис», Ланс

«ЛАНС» — «МОНАКО» — 2:3

Голлар: Эдуар 3’ (1:0), Товен 56’ (2:0), Балогун 62’ (2:1), Закария 70’ (2:2), Фати 72’ (2:3).

«Ланс»: Риссер, Ганю, Сарр, Челик, Булатович (Сотока, 87), Томассон, Юдоль, Абдулҳамид (Агилар, 75, Бермон, 87), Сен-Максимен (Фофана, 75), Товен, Эдуар (Сима, 63).

«Монако»: Кен, Закария, Фас, Керер, Тезе, Камара, Кулибали, Кайю Энрике, Диатта (Бамба, 31), Балогун (Биерет, 85), Адингра (Фати, 69).

Огоҳлантиришлар: Абдулҳамид (74), Ганю (90) — Фас (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:47, 22.02.2026.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.