"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола шанба куни бўлиб ўтган Премьер-лига ўйинида "Ньюкасл"га ажойиб ҳаракат қилган Нико О'Райлини мақтади.
20 ёшли футболчи 14 ва 27-дақиқаларда "зағизғонлар"га қарши ўйинда гол урди. "У чап вингер сифатида, баъзан Родрининг ўрнида ҳам ўйнаган ва энди у яна шу позицияда ўйнай олади.
Қандай кўпқиррали ўйинчи! У ажойиб ютуқларга эришди. Мен унга кўп ўйин вақти бердим, аммо у бунга тўлиқ лойиқ эди", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Raport.













