Кириш Регистрация

АПЛ. Эзе ва Дьёкерешнинг дубли «Арсенал»га «Тоттенхэм» майдонида йирик ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 27-тури доирасида бўлиб ўтган учрашувда «Арсенал» сафарда «Тоттенхэм» устидан 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Меҳмонлар сафида Эберечи Эзе ва Виктор Дьёкереш дубль қайд этишди. Мезбонларнинг ягона жавоб тўпига Рандаль Коло-Муани муаллифлик қилди.

«Тўпчилар» Шимолий Лондон дербисида кетма-кет бешинчи ғалабасини тантана қилишди. «Шпорлар» охирги марта 2022 йилнинг май ойида ушбу қарама-қаршиликда ғалаба қозонишган эди.

«Арсенал» очколари сонини 61 тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Тоттенхэм» эса чемпионатда кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва 29 очко билан 16-поғонада бормоқда.

АПЛ. 27-тур
22.02.2026 | 21:30
«Тоттенхэм Хотспур Стэдиум», Лондон

«ТОТТЕНХЭМ» — «АРСЕНАЛ» — 1:4

Голлар: Эзе 32’ (0:1), Коло Муани 34’ (1:1), Дьекереш 47’ (1:2), Эзе 61’ (1:3), Дьекереш 90’ (1:4).

«Тоттенхэм»: Викарио, ван де Вен, Дрэгушин, Пальинья (Тель, 82), Спенс, Сарр, Биссума, Галлахер (Соланке, 62), Грэй, Симонс, Коло Муани (Ришарлисон, 68).

«Арсенал»: Райя, Инкапье, Габриэл Магальяйнс, Салиба, Тимбер (Москера, 57), Райс, Субименди, Эзе (Эдегор, 77), Троссар (Мартинелли, 76), Дьекереш, Сака (Мадуэке, 90).

Огоҳлантиришлар: Грэй (35) — Тимбер (28).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:41, 22.02.2026.
Ўқилди: 393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.