Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

УЕФА Винисиус ва Престианни ўртасидаги низо бўйича расмий баёнот беришга тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -

УЕФА Винисиус Жуниор ва Джанлука Престианни ўртасидаги можаро давом этишидан хавотирда.

Ўтган ҳафтада Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиқиш учун ўтказилган дастлабки баҳсда "Реал" "Бенфика"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўйин давомида мадридликлар вингери Винисиус арбитр Франсуа Летексьега Престианни уни "маймун" деб атаганини айтган ва бу пайтда оғзини футболкаси билан ёпиб олган. "Бургутлар" ҳужумчиси эса кейинчалик бразилиялик футболчини ирқий камситмаганини таъкидлади. УЕФА мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишларини бошлади.

"Cadena SER" хабарига кўра, УЕФА жавоб ўйини олдидан бразилиялик ва аргентиналик футболчилар бир-бирлари билан қўл бериб кўришмасликларидан хавфсирамоқда, чунки бу "турнир обрўсига путур етказиши" мумкин.

Қайд этилишича, иттифоқ Престианнини жавоб ўйинидан четлатиш имкониятини кўриб чиқмоқда, бироқ бу вариантнинг эҳтимоли паст деб ҳисобланади. Сабаби, одатда интизомий суриштирувлар кўпроқ вақт талаб этади.

Маълум қилинишича, Джанлука УЕФА тергови доирасида бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ўз версиясини баён қилиб бўлган. Шу билан бирга, ҳам "Реал", ҳам "Бенфика" жавоб учрашувида вазият яна кескинлашиши мумкинлигини кутишмоқда.

УЕФА ушбу вазият бўйича сешанба ёки чоршанба куни расмий баёнот бериши кутилмоқда.

"Реал" — "Бенфика" учрашуви 25 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да (26 февралга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 18:40, 23.02.2026.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик