"Интер"нинг собиқ дарвозабони Силвано Мартина "нерадзуррилар"нинг Норвегиянинг "Булё-Глимт" клубига қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ўйини ҳақида эксклюзив изоҳ берди.
Плей-оффнинг жавоб ўйини 24 февраль куни бўлиб ўтади.
"Менимча, "Интер" кейинги босқичга чиқа олади. Энг муҳими, эрта гол уриб олиш. Бу ўйин Норвегиядаги ўйиндан жуда фарқ қилади", деди Мартина.













