"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду собиқ мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида матбутда бошқа ҳеч нарса демаслигини маълум қилмоқда. Бу ҳақда Football Espana хабар тарқатган.
"Бу инсон ҳақида энди ҳеч нарса гапиришни истамайман. Уни муҳокама қилишни ҳам", деди Роналду португалиялик мураббий билан муносабатлари ҳақида берилган саволга жавоб бераркан.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо аввалроқ ўз вақтида бразилиялик "ҳақиқий" Роналдони шуғуллантирганини айтиб ўтганди. "Реал" ҳужумчиси эса унинг бу гапига муносабат билдиришни лозим топмаган.













