Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Симеоне Гризманнинг АҚШга кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Антуан Гризманн ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Аввалроқ, француз футболчиси МЛСда иштирок этувчи «Орландо Сити» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

— Антуан Гризманннинг «Орландо Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни ўқидингизми?

— Гризманн шундай даражага етдики, у ўзи хоҳлаган ҳар қандай нарсага лойиқ. У нима билан шуғулланишни хоҳлашини ўзи танлаши мумкин, — деди Симеоне журналистларга.

Антуан Гризманннинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Нуфузли «Transfermarkt» портали мутахассислари 34 ёшли француз футболчисини 11 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» сешанба куни «Брюгге»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб (икки ўйин натижасига кўра 7:4), Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўл олди.

Киритилди: 15:49, 25.02.2026.
Ўқилди: 179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.