Кириш Регистрация

Каземиро ҳали ҳам ўзини Европа даражасида эканлигига шубҳа қилмаяпти

Баҳо:
+ | -

34 ёшли Каземиро шу ёзда «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси тугагач, МЛСга ўтиш ҳақидаги таклифларни рад этиб, Европада қолишни режалаштирмоқда.

Бразилиялик юлдуз ҳамон юқори даражада ўйнашга қодирлигига ишонади. Унга собиқ жамоадоши Лука Модричнинг ўтган ёзда «Милан»га ўтгани ўрнак бўлиб хизмат қилмоқда ва Италия унинг кейинги манзили бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Каземиро 29 та ўйиндан 24 тасида асосий таркибда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди.

Аввалроқ Саудия клублари унга қизиқиш билдирган эди, бироқ футболчининг ҳафталик 350 минг фунтлик маоши трансферга тўсқинлик қилган. Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби 2022 йилда «Реал»дан 70 миллион фунт эвазига сотиб олинган эди.

Киритилди: 18:56, 25.02.2026.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик