Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Трент: "Винисиус ўйинларни якка ўзи ўзгартириб, натижага эришишга қодир"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд жамоадоши Винисиус Жуниорнинг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Иккала футболчи ҳам "Лос Бланкос" сафида "Бенфика"га қарши Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг иккинчи ўйинида майдонга тушишди ва ўйин 2:1 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди.

Бразилиялик футболчи 80-дақиқада ғалаба голини урди. "Вини ўзининг қанчалик яхши эканлигини билади ва буни майдонда кўрсатишни яхши кўради.

Биз тўпни унга иложи борича тез-тез етказишга ҳаракат қиламиз, шунда у энг яхши ишни қила олади. Агар у шундай ўйнашда давом этса, бизда муваффақият қозониш имконияти анча юқори бўлади.

У ўйинларни якка ўзи ўзгартириб, натижага эришишга қодир", - дея Трентнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Киритилди: 09:27, 26.02.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик