"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Раул Асенсио Чемпионлар Лигаси доирасида "Бенфика"га қарши ўйинда алмаштирилди.
23 ёшли футболчи 77-дақиқада майдонни бўйнига боғич тақиб олган ҳолда замбилда тарк этди. "Мени қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат.
Бу шунчаки қўрқув эди", деди испаниялик футболчи ўйиндан кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда.













