Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Арбелоа Вальвердедан нимани кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ярим ҳимоячи Федерико Вальверденинг ўйинига изоҳ берди.

Уругвайлик футболчининг иккита голли узатмаси «қаймоқранглилар»га «Бенфика» устидан ғалаба қозониш (2:1) ва Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиқишда ёрдам берди.

«Феде мен бу ерга келган илк кунимданоқ ўз даражасини намойиш этиб келмоқда. У — бизнинг етакчимиз, мураббий ғояларини майдонда акс эттирувчи ўйинчи. Вальверде ҳатто ноқулайлик сезса ҳам, доимо ўйнашни хоҳлайдиган ва ҳеч қачон тўхтамайдиган футболчилардан биридир. Мен у билан фахрланаман. Унинг менинг қўл остимда ҳам Анчелотти давридагидек тез-тез гол уриб туришини хоҳлаган бўлардим», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда «Реал» сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:24, 26.02.2026.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик