Кириш Регистрация

Гюлер "Реал"даги 100-ўйинини ўтказиб, "Фенербахче"га даромад келтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоа сафидаги ўзининг 100-ўйинини ўтказди. Бу воқеа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг саралаш раунди доирасидаги "Бенфика"га қарши жавоб учрашувида (2:1) юз берди. AS нашрининг хабар беришича, ушбу натижа туфайли Гюлер ўзининг собиқ клуби "Фенербахче"га 2 миллион евро миқдорида даромад келтирди.

Мадрид клуби сафида 100 та ўйин чегарасига етиш шартномадаги махсус бандни фаоллаштирди, унга кўра "қаймоқранглилар" футболчининг собиқ жамоасига белгиланган бонусни тўлаши шарт. Агар туркиялик футболчи "Реал" учун яна 25 та ўйинда майдонга тушса, бу сумма яна 2 миллион еврога кўпаяди.

Гюлер 2023 йилнинг ёзида "Фенербахче"дан "Реал"га ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:46, 26.02.2026.
Ўқилди: 1276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик