"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот клубнинг ёзги трансфер бозоридаги катта харажатлари ҳақида гапирди.
"Биз сарфлаган ўша 450 миллион евродан мен фақат 250 миллионидан фойдалана олдим. Исак бирор марта ҳам тўлиқ спорт формасида бўлмади. Леони мавсум охиригача сафдан чиқди. Фримпонг фақат беш-олтита ўйиндагина ўз таъсирини ўтказа олди. Биз 35 миллион еврога деярли ўйнамаётган иккинчи дарвозабонни сотиб олдик.
Шу тариқа, биз 450 миллиондан ҳатто 250 миллионини ҳам ишлата олмадик. Шу билан бирга, рақибларимиз 200, 300, 400 миллион сарфлашди. Улар таркибни кучайтиришди, биз эса шунчаки бошқа ўйинчиларнинг ўрнини тўлдирдик", — дея Слотнинг сўзларини Viaplay нашрига таяниб The Touchline келтирмоқда.
Шанба куни, 28 февраль куни "Ливерпуль" АПЛ доирасида ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилади.













