Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Англияда вазиятлардан фойдаланиш бўйича ким биринчи? Янги рейтинг эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Машҳур "WhoScored" статистик портали Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида голли вазиятлардан фойдаланиш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга футболчилар рейтингини тақдим этди.

Биринчи ўринни "Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тьяго эгаллаб турибди — унинг зарбаларининг 27 фоизи гол билан якунланган. Иккинчи поғонада "Арсенал" аъзоси Виктор Дьёкереш (24%) қайд этилган. Кучли учликни чемпионат тўпурари, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Челси" вакили Жоао Педро якунлаб беришган (ҳар иккисида 23%).

Бешинчи ўрин январда "Борнмут"дан "Манчестер Сити"га ўтган Антуан Семеньога (21%) тегишли. Таъкидлаш жоизки, ушбу рўйхатга фақат мавсум давомида дарвоза томон камида 40 марта зарба йўллаган футболчилар киритилган.

Киритилди: 12:07, 28.02.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик