Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Вирц Клопп ҳақида: "У — ҳақиқий афсона"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" футболчиси Флориан Вирц жамоанинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп ҳақидаги саволга жавоб берди.

Германиялик мутахассис "қизиллар"ни 2015 йил кузидан 2024 йил ёзигача бошқарган эди. Унинг ватандоши бўлган Вирц эса ўтган ёзда Леверкузеннинг "Байер" клубидан 125 миллион евро эвазига сотиб олинган.

"Шубҳасиз, Клопп — ҳақиқий афсона ва бу ерда одамлар ҳали ҳам уни шарафлашади (эъзозлашади)", — дея 22 ёшли ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради "Anything Liverpool".

Маълумот учун, Флориан Вирц Англияга кўчиб ўтганидан кейинги дебют мавсумида "Ливерпуль" сафида 35 та ўйинда майдонга тушди. Ҳозирда ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобида барча турнирларда 6 та гол ва 8 та голли узатма мавжуд.

Киритилди: 12:37, 28.02.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик