Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик 1-2 Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум 1-2 Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл 1-0 Арсенал
02/11 18:00 Осасуна 1-0 Вальядолид
02/11 19:00 Болонья 1-0 Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Бир бўлим давом этган ўйин

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Гулистон" жамоалари ўртасидаги баҳснинг дастлабки дақиқаларида киритилган иккита гол бугунги ўйин голларга бой бўлишидан дарак бергандек бўлди. 

Ўйиннинг 5-дақиқасида "Гулистон" ҳимоячиси узоқ масофадан тўпни бош билан ўз дарвозабонига етказмоқчи бўлди. Бироқ тўп дарвозабонга етиб боргунча Холматовни тўпни эгаллаб олди ва янада қулайроқ тарзда очилган Нагаевни тўп билан таъминлади. Терма жамоамиз ҳужумчиси муаммосиз дарвозани ишғол қилди. "Гулистон" эса ўқув қўлланмаларга киритиш мумкин бўлган қарши ҳужум уюштириб, ҳисобни тенглаштирди. Майдон марказида тўп эгаллаб олинганидан кейин ҳужум чап қанот бўйлаб ривожлантирилди. Илёс Хайров ўнг қанотда очилаётган Мамазулумовни тўп билан таъминлади. Мўйдин эса битта уриниш билан дарвозани ишғол қилди.

Майдон эгалари ҳужумда ранг-баранг ҳаракат қилишди. Масалан, Акмал Холматов ва Карпенконинг рақиб жарима майдончаси чизиғи устида қисқа масофаларда тўп узатишидан кейин Виктор дарвоза томон зарба берди. Тўп эса рекошет ҳолатида дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

Иброҳим Раҳимов ўз голи билан темирйўлчиларни ҳисобда олдинга олиб чиқдию, аммо голни хурсандчилик билан нишонламади. У биринчи даврада Бахтиёр Ашурматов қўлостида ўйнагани учун шундай қилган бўлса ажабмас. Ушбу вазиятда аутдан етказилган тўпни қабул қилиб, бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни Раҳимовга етказа олган Шадриннинг маҳоратини ҳам эътироф этиш лозим.

Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас гулистонликлар яна ҳисобни тезда ҳисоблаштиришди. Захирадан майдонга тушган Сергей Рекун чиройли тарзда Мамазулуновни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Мўйдин эса аввалига бош билан тўпни олдинга ташлади ва кучли зарба билан Темур Ғаниев дарвозасини ишғол қилди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгалари икки марта гол уриш ўта қулай имкониятга эга бўлишди. "Локомотив" сафида ўзининг илк ўйинида майдонга тушган Илҳом Суюнов аввалига жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлдию, аммо жарима майдончаси ичида турган Нагаевга етказди. Ваня зарба бермоқчи бўлганида тўп ҳимоячига тегиб, яна Суюновга келди. Илҳомнинг зарбаси эса дарвозабоннинг қўлларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни эса бугунги ўйинда сардорлик боғичи билан ҳаракатланган Ислом Тўхтахўжаев бош билан дарвозага йўллашга уринди. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтага тегди. Умуман олганда, Тўхтахўжаев жамоасининг "стандарт"лари пайтида тез-тез рақиб жарима майдончаси ичида пайдо бўлиб турди.

Иброҳим Раҳимов худди Мамазулумов каби ушбу учрашувда дублга эришди. У ўзининг иккинчи голидан кейин ҳам ортиқча хурсандчилик қилмади. Умуман олганда, ўйин давомида "Кафу" (футболчининг лақаби) фақатгина қанот бўйлаб ҳаракатланмасдан, жарима майдончаси ичида ҳам пайдо бўлиб турди.

"Дубл" масаласида Нагаев ҳам бошқа футболчилардан қолишмади. Илҳом Суюнов чап қанот бўйлаб кутилмаганда ҳужумга қўшилди. У икки нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни Нагаевга етказди, ҳужумчи эса тўпни муаммосиз дарвоза тўрига йўллади.

Захирадан тушганига кўп бўлмаган Жасур Ҳасанов ҳам ўз номини стадион мониторига ёздириб қўйиб, ҳисобни 5:2га етказди. Орадан бироз вақт ўтиб бухоролик футболчининг узатмасидан кейин Холматов дарвозани ишғол қилди. Осонлик билан.

Умуман олганда, Ашурматов шогирдлари иккинчи бўлимни ўта бўш ўтказишди. Улар қандайдир шаштсиз ўйнай бошлашди, ўз жарима майдончалари ичида рақиб уюштирган ҳужумлар пайтида томошабин вазифасини бажаришди. Тушунарсиз ҳолат. "Гулистон" иккинчи бўлимда битта ҳужум уюштирди. Алишер Шоғуломовнинг яккама-якка вазиятда дарвозабон устидан ошириб йўллаган "парашют" зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Ўйин тақдири ҳал бўлганидан кейин буёғига жамоалар вақт ўтказиш учун тўп суришди десак муболаға бўлмайди. "Локомотив" навбатдаги 3 очкони қўлга киритиш билан биргаликда, ҳар эҳтимолга қарши тўплар нисбатини ҳам янада яхшилаб олди.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 16-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "ГУЛИСТОН" - 6:2 (2:2)
Голлар: Иван Нагаев (5, 56), Иброҳим Раҳимов (38, 50), Жасур Ҳасанов (68), Акмал Холматов (81) — Мўйдин Мамазулумов (13, 41)
Огоҳлантириш:  Акбар Саттаев (30)
"Локомотив": 12. Темур Ғаниев, 3. Евгений Гоголь, 8. Акмал Холматов, 11. Александр Шадрин, 17. Салим Мустафоев (Ислом Иномов 46), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Иван Нагаев (Жасур Ҳасанов 62), 24. Иброҳим Раҳимов,  29. Виктор Карпенко (Садриддин Абдуллаев 59), 55. Илҳом Суюнов, 99. Александр Оника
"Гулистон": 24. Дониёржон Усмонов, 3. Акбар Саттаев, 4. Жасурбек Отажонов (Миржалол Қурбонов 46), 7. Раббим Ҳасанов (Рустам Қодиров 64), 18. Бобуржон Акбаров, 23. Сарваржон Жўраев, 26. Мўйдин Мамазулунов (Алишер Шоғуломов 57), 27. Константин Боев (Сергей Рекун 30), 28. Илёс Хайров, 88. Шукур Жумабоев
Ҳакамлар: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Э.Турсунов (ҳаммаси Бухоро)
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:04, 16.08.2013.
Ўқилди: 7849 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.