Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Азар: "Мен "Реал"га Роналдунинг ўрнини босиш учун келмаганман"

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ футболчиси Эден Азар Мадрид клуби сафида тўп сурган даврларини ёдга олди.

"Мен "Реал"га Криштиану Роналдунинг ўрнини босиш учун келмаган эдим. У ҳар бир ўйинда кўплаб голлар уради, мен эса баъзан битта гол уришга ҳам қийналаман. Мен Эден Азар бўлиб қолдим ва бундан завқ оламан", — деди Азар.

Эден Азар 2019 йилдан 2023 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Бельгиялик футболчи Мадрид клуби таркибида 2 мартадан Ла Лига ва Испания Суперкубогида, шунингдек, Испания Кубоги, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан.

Киритилди: 16:47, 01.03.2026.
Ўқилди: 1112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик