Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳаким Фузайлов: «Фарҳод Тожиев дербида майдонга туша олмайди»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” – “Гулистон” (6:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

— Бугун таркибда бир қанча ротацияни амалга оширишга тўғри келди. Бир гуруҳ футболчилар куни кеча терма жамоа сафидан қайтишди. Улар 14 август куни икки томонлама ўйинда ҳаракат қилишди. Боз устига, олдимизда Ўзбекистон кубогининг ярим финал жавоб баҳси турибди. Шунинг учун бугунги ўйинда уларга дам бердим. Шунинг учун учрашув бошида ўйинимиз яхши чиқмади. Шунга қарамай йигитларнинг маҳорати юқори ва шунинг эвазига ғалаба қозондик.

— Биринчи бўлимда “Гулистон” яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда рақибнинг кучсиз ўйнашини кутганмидингиз?
— Бахтиёр Ашурматов қисқа захира ўриндиғига эга. Унга осон эмас. Бугун ҳаво иссиқ бўлди, рақиб футболчилари тўпсиз ҳаракат қилиб, чарчаб қолишди. Шунинг учун иккинчи бўлимда мана шундай йирик кўринишга келди.

— “Дерби”да Фарҳод Тожиев иштирок эта оладими?
— Фарҳод Тожиев дербида қатнашмаслиги аниқ. Боиси, у энди индивидуал равишда шуғулланишни бошлади, ҳали умумий гуруҳга қўшилмади. У 10 кунлардан кейин умумий гуруҳда шуғуллана бошлайди. Терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари туфайли юзага келган қисқа танаффусда у ўз формасини тиклаб олади деган умиддаман.

— Бугун “Локомотив”да илк марта ўйнаган Илҳом Суюнов ҳақида фикрингиз?
— Илҳомга гап йўқ. У ёзги танаффуснинг сўнгги кунларида сафимизга қўшилган бўлса-да, ортиқча вазндан қутилди. У машғулотларда яхши ишламоқди. Биринчи марта ўйинга тушгани учун унга бугун осон бўлмади. Илҳом шундай ишлашда давом этса, асосий таркибнинг муқим футболчисига айланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:11, 16.08.2013.
Ўқилди: 3646 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик