Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Арбелоа Винисиуснинг муваффақият сирини айтди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа матбуот анжуманида ўйинида кескин ўсиш кузатилган ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳақида гапирди.

— Винисиус борасида қайси "тугмани" босдингиз?

— Қандайдир тугмани босдимми-йўқми, билмайман. Бу борадаги барча хизмат футболчининг ўзига тегишли — у фантастик, ажойиб ўйинчи. Менинг ягона хизматим, агар у умуман мавжуд бўлса, Винисиусга ишонч ва далда бериш ҳамда жамоадошлари уни ўз кучли томонларини кўрсата оладиган зоналарда қидириб топишига эришишдир. Бу зоналарда у дриблинг ишлатиши, рақибни алдаб ўтиши, "яккама-якка" вазиятлар яратиши мумкин.

Винисиус — ўйин тақдирини ҳал қилувчи, фундаментал футболчи. Мураббий сифатида мен фақатгина у ўзининг энг яхши фазилатларини намоён қила оладиган вазиятларни имкон қадар тез-тез яратиш устида ишлайман. Шунда жамоа яхшироқ ўйнайди ва хавфлироқ бўлади.

Душанба куни "Реал" Ла Лига доирасида "Хетафе"ни қабул қилади.

Киритилди: 18:50, 01.03.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик