Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Тудор мағлубият сабабларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Игор Тудор АПЛ 28-туридан ўрин олган "Фулхэм"га қарши ўйин якунларини сарҳисоб қилди. Пойтахт дербиси унинг шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

"Вазият мураккаб. Муаммолар кўп. Сизга янги гап айта олмайман. Ҳар биримиз ўз ичимиздан куч топишимиз керак. Гол уриш учун сифат етишмаяпти. Майдон марказида тезкор ҳаракат қилиш учун маҳорат камлик қиляпти. Ҳимояда эса чидаш ва гол ўтказиб юбормаслик учун сифат етишмаяпти. Ҳайратланарли ҳолат", — дея Тудорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Sky Sports" нашри.

Таркиб ҳақида гапирар экан, Тудор ҳозирча тўғри балансни топиш унга қийин бўлаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, агар кўпроқ креатив футболчиларни туширса — ҳимоя панд бермоқда, агар асосий урғуни кураш ва ҳимояга қаратса — ҳужумда муаммолар юзага келмоқда. Мураббий жамоа қандай бўлишни хоҳлаётганини ва ҳозирги ҳолатда қандай бўла олишини тушуниб олмоқчи эканлигини маълум қилди.

Киритилди: 23:03, 01.03.2026.
Ўқилди: 714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик