Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Гасперини «Ювентус» билан жанговар дуранг ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати навбатдаги 27-турининг марказий учрашувида «Рома» ва «Ювентус» 3:3 ҳисобида жанговар дуранг қайд этишди. Римликлар устози Жан Пьеро Гасперини ўйин воқеаларига тўхталар экан, қайд этилган натижани ижобий қабул қилишини билдирди.

«Биз бундан бироз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, аммо умуман олганда, мен бу натижани «ярим тўла стакан» сифатида қабул қиламан. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда гол ўтказиб юборганимиз ачинарли, лекин футбол шундай. Бугунги кунда ўйинлар 95-дақиқагача давом этади. Натижадан қатъи назар, кўрсатган ўйинимиз жуда яхши бўлди», — дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради «Forzaroma.info» нашри.

Натижада «Рома» А Серия турнир жадвалидаги тўртинчи ўрнини сақлаб қолди.

Киритилди: 05:36, 02.03.2026.
Ўқилди: 423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик