Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Нагельсманн Леннарт Карлни ЖЧ-2026 га бориш шартларини айтди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн «Бавария»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл ҳақида ўз фикрларини билдирди.

18 ёшли футболчи ҳали Германиянинг асосий терма жамоасида дебют қилмаган бўлса-да, клубдаги муваффақиятли ўйинлари фонида номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

«Леннарт ҳайратланарли даврни ўтказди. Ҳозир унда бироз қийинчиликлар бор — бу қисман Мусиаланинг сафга қайтгани билан боғлиқ. Шунга қарамай, у жуда қизиқарли футболчи эканлиги кўриниб турибди: у рақибни ажойиб тарзда алдаб ўтади, қанотдан марказга сурилиб, чап оёқда зарба беради, уни назорат қилиш жуда қийин. Аммо мен у ЖЧ-2026 га бориши учунгина «Бавария» асосий таркибида доимий майдонга тушишини кутмаяпман. Ҳозир у ўз ритмини топиши ва ўзига бўлган ишончни тиклаши керак. Унда ўша ёшлик энергияси ва жасорат бўлиши лозим, акс ҳолда мен шунчаки ўз ўйинини барқарор кўрсата оладиган тажрибали футболчини таклиф қилишим мумкин», — деди Нагельсманн.

Леннарт Карл жорий мавсумдаги 30 та ўйинда 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 05:38, 02.03.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик