Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Ювентус» вингери: «Бугун ғалабага лойиқ жамоа бўлса, у ҳам биз эдик»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» вингери Франсишку Консейсау А Сериянинг «Рома»га қарши кечган ва жанговар дуранг (3:3) билан якунланган ўйинидан сўнг интервью берди.

Туринликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлаётиб, баҳс якунида Жереми Бога ва Федерико Гаттининг мос равишда 78 ва 93-дақиқалардаги аниқ зарбалари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди. Консейсау эса 47-дақиқада меҳмонларнинг илк голига муаллифлик қилган эди.

«Агар бу оқшом ғалабага лойиқ жамоа бўлган бўлса, бу биз эдик. Мен чиройли гол уришга муваффақ бўлдим, лекин мени голимдан кўра кўпроқ 1:3 ҳисобида мағлуб бўла туриб, шундай қийин вазиятдан чиқиб кетганимиз қувонтиради. Биз ажойиб ишни амалга оширдик ва ҳаққоний равишда мағлубиятдан қоча олдик», — дея журналист Николо Скира Консейсаунинг сўзларини келтирмоқда.

Ҳозирда «Ювентус» 47 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, «Рома» эса 51 очко билан тўртинчи поғонада бормоқда.

Киритилди: 05:46, 02.03.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик