Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Консейсау Роналдунинг рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" вингери Франсишку Консейсау "Рома"га қарши кечган баҳсда (3:3) ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

23 ёшли футболчи учрашувнинг 47-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Кейинчалик римликлар 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди, бироқ меҳмонлар Жереми Бога ва Федерико Гаттининг ҳаракатлари эвазига барибир мувозанатни тиклашди.

Opta хабар беришича, Консейсау А Сериянинг битта мавсуми доирасидаги иккала ўйинда ҳам "Рома" дарвозасига гол урган иккинчи португалиялик футболчига айланди. Бу борада биринчи натижа "Ювентус"нинг собиқ юлдузи Криштиану Роналдуга тегишли эди. Афсонавий ҳужумчи 2018 йилдан 2021 йилгача "кекса синьора" шарафини ҳимоя қилган.

Франсишку Консейсау жорий мавсумда Италия чемпионатида учта гол урди. Улардан иккитаси айнан "Рома" дарвозасига киритилган.

Киритилди: 08:53, 02.03.2026.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик