Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Гвардиола Зидан ҳақида: "У ҳаддан ташқари зўр эди — футболга шундай шахслар керак"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг "Реал" клуби собиқ устози Зинедин Зидан ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Франциялик мутахассис футболчи сифатида улкан фаолиятни бошдан кечирган, мураббийликка ўтгач эса "қаймоқранглилар"ни кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси ғолиблигига етаклаган эди.

"Зидан ҳаддан ташқари зўр эди, шунчаки ҳаддан ташқари зўр. Энг буюклардан бири. Унинг ўйини, ўзини тутиши — у ҳақиқий жентльмен. Мураббий сифатида "Реал" билан Чемпионлар лигасидаги учта ғалаба... Футбол Зинедин каби буюк шахсларга лойиқ", — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Реал" билан тўқнаш келади. Учрашувлар 11 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:38, 02.03.2026.
Ўқилди: 1074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик