Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Лондон клуби Италия терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ва Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда «Caught Offside» журналистлари.

Манбанинг таъкидлашича, 26 ёшли футболчини Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз сафида кўришни истамоқда. Миланликлар эса, ўз навбатида, музокараларга тайёр эканликларини билдиришган. «Нерадзуррилар» Бастонининг сотувидан 90–100 миллион евро атрофида даромад олишни кўзлашмоқда. Алессандронинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ҳимоячи Милан гранди сафида 2017 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда Бастони 33 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва олтита голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:18, 02.03.2026.
Ўқилди: 850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик