Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Барселона" "Олтин тўп" соҳиби учун курашда "Реал"ни ортда қолдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Fichajes нашри хабарига кўра, "Барселона" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри учун курашда Мадриднинг "Реал" клубига нисбатан устунликка эга бўлди.

Испаниялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилишига қарамай, унинг атрофидаги вазият мавҳумлигича қолмоқда. Бу эса Испания футболининг икки гранди — "Барселона" ва "Реал Мадрид" эътиборини тортди.

Манбанинг маълумотига кўра, ҳозирги вақтда Каталония клуби музокараларда анча қулай позицияда турибди. "Барселона" раҳбарияти "Олтин тўп" соҳибини майдон марказининг потенциал етакчиси сифатида кўрмоқда ва уни ёзги трансферлар учун асосий мақсад деб ҳисоблайди. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам Ла Лигага айнан Каталония жамоаси таркибида қайтишга мойиллик билдираётгани қайд этилган.

"Манчестер Сити"нинг позицияси кўп жиҳатдан шартномани узайтириш истиқболларига боғлиқ. Агар янги келишувга эришилмаса, клуб келажакда футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун уни сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:16, 02.03.2026.
Ўқилди: 9034 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик