"Ливерпуль" томонидан сотиб олинган "Ренн" ҳимоячиси Жереми Жаке операция қилиниши лозим.
20 ёшли футболчи 7 февраль куни Лига 1 доирасидаги "Ланс"га қарши ўйинда (1:3) ноқулай йиқилиш натижасида елкасидан жароҳат олган эди.
Бугун "Ренн" матбуот хизмати Жаке яқин кунларда жарроҳлик амалиётини ўтказиши ҳақида хабар берди.
Қишки трансфер ойнасида "Ливерпуль" Жакени 60+12 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган эди. Келишувга кўра, ҳимоячи мавсум якунланганидан кейин АПЛ клуби сафига қўшилиши керак.













