Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Илҳом Мўминжонов: "Пролига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"

Баҳо:
+ | -

Пролига янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, биринчи турда «Металлург» сафарда «Яйпан» билан беллашади. Жамоа устози Илҳом Мўминжонов қуръа борасидаги фикрларини билдирди.

"Қуръа ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳар бир рақиб билан барибир ўйин ўтказамиз. Бизга кимга қарши майдонга тушишнинг унчалик фарқи йўқ. Ҳар бир жамоа барча рақиблар билан эртами-кечми рўбарў келади.

Янги мавсумга ҳар бир клуб жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Тажрибали мураббийлар ишлашмоқда ва деярли ҳар бир клубда тажрибали футболчилар етарлича топилади. Бу йил Пролига жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил. Осон ўйиннинг ўзи йўқ.

Биринчи турда сафарда «Яйпан»га қарши ўйнайдиган бўлдик. Бу ўз тарихига эга бўлган клуб. Ўз вақтида жиддий мақсадларни ўз олдига қўйган, Суперлига баҳсларида қатнашган жамоа. Ҳозирги кунда тажрибали мураббий Рашид Ғофуров фаолият олиб бормоқда. Уни салоҳиятли, юқори даражадаги мураббий деб ҳисоблайман. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.

Бизнинг мақсадимиз аниқ — Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Ҳар бир баҳсда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Шунинг учун, барча бош мақсад йўлида астойдил меҳнат қилмоқда".

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 06:27, 04.03.2026.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик