Кириш Регистрация

Симеоненинг Фликка айтган гаплари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания Кубоги ярим финал қарама-қаршилигидаги муваффақиятдан сўнг «Барселона» устози Ханс-Дитер Фликка мурожаат қилди.

«Матрасчилар» «Камп Ноу»да 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди, бироқ дастлабки учрашувдаги 4:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига финалга йўл олишди.

«Мен Фликка шундай дедим: «Сизлар ажойиб ўйнаяпсиз ва умид қиламанки, биз Чемпионлар лигаси чорак финалида яна тўқнаш келамиз», — деди Симеоне ўйиндан кейинги интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Атлетико» Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси билан, «Барселона» эса Англия премьер-лигасининг бошқа бир вакили — «Ньюкасл» билан куч синашади.

Киритилди: 12:16, 04.03.2026.
Ўқилди: 11642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик