Кириш Регистрация

Фердинанд АПЛнинг бўлажак чемпиони ким бўлишини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг машҳур собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Қизил иблислар" афсонасининг фикрича, бу сафар титул "Арсенал"га насиб этади.

"Менимча, "Арсенал" нима қилиб бўлса ҳам, қандай йўл билан бўлмасин чемпионликни қўлга киритади. Улар совринларни ютиб, ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаб олишгач, бутунлай бошқа жамоага айланишади ва кейинги мавсумда уларга қарши ўйнаш янада қийинлашади. Мен "Арсенал"нинг бундай ёндашувини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Ҳали ҳам клуб амалга оширган ишлари учун катта ҳурматга лойиқ деб ҳисоблайман", – деди Фердинанд Rio Ferdinand Presents подкастида.

"Тўпчилар" 29 та ўйиндан сўнг 64 очко тўплаган ҳолда жадвалда пешқадамлик қилмоқда ва битта захира ўйинига эга бўлган "Манчестер Сити"дан беш очко олдинда бормоқда.

Киритилди: 15:39, 04.03.2026.
Ўқилди: 1267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик