Кириш Регистрация

Рюдигер атрофида машмаша: Германияда ҳимоячини жаҳон чемпионатидан четлатиш талаб қилинмоқда

Баҳо:
+1 | -

Германия ОАВларида миллий терма жамоа ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қизғин муҳокамалар бошланди. Ла Лига доирасидаги "Реал Мадрид" ва "Хетафе" ўртасидаги ўйинда Рюдигер "Хетафе" ҳимоячиси Диего Риконинг юзига тиззаси билан зарба берди ва жазосиз қолди.

Бир қатор нашрлар футболчини кескин танқид остига олди. Bild порталидаги мақолада бу шунчаки қўпол фол эмас, балки амалдаги "ҳужум" эканлиги ёзилди. Эълон қилинган матнларнинг асосий мазмуни шундан иборатки, ўз хулқ-атворини назорат қила олмайдиган ва буни биринчи марта такрорламаётган футболчи жаҳон чемпионатига бормаслиги керак.

Бундан олдин Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоада "дахлсиз" футболчилар йўқлигини ҳамда спортнинг асосий тамойилларини бузувчи ҳолатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 16:06, 04.03.2026.
Ўқилди: 2261 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик