Кириш Регистрация

Кэррик "Ньюкасл"да "Юнайтед" ҳужумини кучайтирадиган футболчини топди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" вингери Энтони Гордон шу ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

TEAMtalk нашрининг маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" ўйинчининг трансфери бўйича расмий сўров юборишди. "МЮ" Гордоннинг ўтиши учун тахминан 92 миллион евро тўлашга тайёр. Ҳозирда "МЮ" бош мураббийи бўлиб ишлаётган Майкл Кэррик Гордонни шахсан ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Энтони Гордон 2023 йилда 45 миллион евро эвазига "Эвертон"дан "Ньюкасл"га ўтган эди. Унинг "қарғалар" билан шартномаси тафсилотлари номаълумлигича қолмоқда. Жорий мавсумда вингер "Ньюкасл" сафида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:53, 04.03.2026.
Ўқилди: 2284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик