Кириш Регистрация

Дибала машҳур клубга ўтишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Пауло Дибала келаётган ёзда клубини ўзгартириши мумкин. 32 ёшли аргентиналик футболчининг "Рома" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Таниқли журналист Николо Скиранинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Бока Хуниорс" вакиллари Дибаланинг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда. Аргентина клубининг мақсади — Паулони ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишдир.

Дибалага 2028 йил якунигача мўлжалланган шартнома таклиф қилинган.

Қайд этиш жоизки, Пауло Дибала 2012 йилдан бери Италияда фаолият юритиб келмоқда. Ҳужумчи Италия заминида учта клуб — "Палермо", "Ювентус" ва "Рома" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 23:03, 04.03.2026.
Ўқилди: 19796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик