Кириш Регистрация

Неймар қаттиқ хафа бўлди

Баҳо:
+ | -1

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Родриго тиззасидаги хочсимон боғламларини узиб олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. ESPN нашрининг Бразилия филиали хабар беришича, ушбу жароҳат туфайли Неймар қаттиқ хафа бўлган. Ҳозирда «Сантос» шарафини ҳимоя қилаётган юлдузли ҳужумчи «Реал» ўйинчисига далда бериш учун тез-тез қўнғироқ қилиб турибди.

Маълум бўлишича, Родриго ушбу жароҳат сабабли ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини аниқ ўтказиб юборади. Шу билан бирга, матбуотда 34 ёшли Неймарнинг «селесао» билан мундиалга бориш имкониятлари ошгани ҳақида ёзилмоқда.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоасига Шотландия, Гаити ва Марокко рақиблик қилади. Турнирга учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Киритилди: 16:17, 05.03.2026.
Ўқилди: 1516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик