«Барселона» ва Польша терма жамоаси марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски замонавий ҳужумчиларнинг ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.
Футболчининг ҳисоблашича, ҳозирги замон ҳужумчилари жуда примитив (оддий) ўйин намойиш этишмоқда. Бунга сабаб — футбол академияларида уларни креатив фикрлашга эмас, балки шаблонлар (қолиплар) асосида ҳаракат қилишга ўргатишаётганида.
«Бошқача бўлиш керак. Бошқача фикрлаш керак. Бутун жамоа қилаётган ишни такрорлаш мумкин эмас. Ҳужумчи қаерга бориши кераклигини, тўп қаерга учишини олдиндан билиши шарт, чунки майдонда буни фақат сиз биласиз», — дея футболчининг сўзларини келтиради Sky Sports.
Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 32 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













